Ўзбекистон | 13:33 / 09.07.2022
9421
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда йўловчи вафот этди

ВАЗ-2106 машинаси рўпарадан келаётган Lacetti билан тўқнашган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 3 июл куни 12:30 ларда 4Р-34 Пахтакор-Зафаробод автомобил йўлининг Зафаробод тумани ҳудудидан ўтган 83-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Зафаробод тумани Ёрқин шаҳарчасида яшовчи шахс ВАЗ-2106 машинасида Пахтакор-Зафаробод йўналиши бўйича кетаётиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Бахмал тумани Новқа қишлоғида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Lacetti машинаси билан тўқнашган.

Оқибатда, ВАЗ-2106 машинаси йўловчиси, Ёрқин шаҳарчасида яшовчи фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Зафаробод тумани ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Янгиобод туманида Damas ҳайдовчиси ухлаб қолиб рўпарадан келаётган ВАЗ-2106 машинаси билан тўқнашган, оқибатда унинг салонида бўлган йўловчи вафот этганди.

Мавзуга оид