Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шри-Ланкада намойишчилар президент қароргоҳига бостириб кирди
Мамлакатнинг иқтисодий аҳволидан норози бўлган намойишчилар президентни лавозимини тарк этишга чақирмоқда. ОАВ хабарларига кўра, Готабая Ражапакса қароргоҳни тарк этган.
Коломбода 9 июль, шанба куни Шри-Ланка президенти Готабая Ражапаксадан ўз лавозимини тарк этишни талаб қилган бир гуруҳ намойишчилар унинг қароргоҳига бостириб кирди. Reuters хабарига кўра, минглаб намойишчилар полиция баррикадаларини бузиб ўтган, уларнинг бир қисми бинога кирган.
Полиция намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. AFP хабарига кўра, президент қароргоҳни намойишчилар ичкарига киришидан бир неча дақиқа олдин тарк этган.
Шри-Ланка иқтисодий инқироз ҳолатида бўлиб турибди. Ҳукумат озиқ-овқат, ёнилғи ва дори-дармонлар каби муҳим импорт товарларни молиялаштира олмаяпти.
Шри-Ланка расмийларига кўра, мамлакат тўловга қобилиятсиз аҳволга келиб қолган, жорий йил охиригача у мисли кўрилмаган иқтисодий инқирозга дуч келиши мумкин. Бош вазир Ранил Викрамасинге парламентга мамлакат чуқур таназзулга юз тутишини ва 2023 йилда молиявий қийинчиликларни бошдан кечиришда давом этишини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, расмийлар Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) билан ёрдам пакети тақдим этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бош вазирнинг ушбу баёнотидан кўп ўтмай, Шри-Ланка католик черкови президент Готабай Ражапаксани инқироз учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга ва истеъфога чиқишга чақирди.
Мавзуга оид
13:16 / 27.05.2025
Гуржистон Мустақиллиги кунида Тбилисида намойишлар тинч ўтди
15:08 / 11.05.2025
Шри-Ланкада автобус жарликка қулаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
18:35 / 09.05.2025
Шри-Ланкада вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
10:11 / 28.03.2025