Жамият | 17:25 / 10.07.2022
17425
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда оммавий муштлашув уюштирган ўқув маркази ўқувчиларига чора кўрилди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ

Ички ишлар вазирлиги 5 июл куни Самарқанд шаҳридаги ўқув марказининг ўзаро жанжаллашган ўқувчиларига нисбатан қандай чора кўрилгани ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳолат шу куни 19:30 лар атрофида шаҳарнинг Даҳбед кўчасида содир бўлган. Видеолавҳада 10 дан ортиқ ўқувчилар тўпланиб тургани ва улар орасидаги 3-4 йигит бир кишини ҳар томондан урганини кўриш мумкин. Жанжалга телефон орқали бўлган ўзаро ҳақоратли суҳбат сабаб бўлгани айтилган.

Ҳолат юзасидан жанжалга алоқадор бўлган 5 йигитга чора кўрилган. Уларнинг икки нафарига 15 сутка, уч нафарига 12 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

Мавзуга оид