Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нодавлат спорт-таълим муассасаларига давлат бинолари бепул ижарага берилади
“Нодавлат спорт-таълим муассасаларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2022 йил 1 июлдан спорт соҳасидаги мактабдан ташқари нодавлат спорт-таълим муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилади:
- ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ҳамда совриндор бўлган спортчилар томонидан ташкил этилган нодавлат спорт-таълим муассасаси учун давлатнинг бино ва иншоотларини 2024 йил 1 январгача ижара тўловларисиз бериш;
- 2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача нодавлат спорт-таълим муассасаси томонидан хизматларни кўрсатиш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларини 50 фоизга камайтириш.
Нодавлат спорт-таълим муассасасини божхона божини тўлашдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган нодавлат спорт-таълим муассасалари тренерларига бир марталик пул мукофотлари тўланади.
Мавзуга оид
19:57 / 22.05.2025
АҚШда «допинг ўйинлари» ўтказилади
12:17 / 17.04.2025
Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижара нархи арзонлашди
20:59 / 16.04.2025
Ҳар йили декабрда «Президент Олимпиадаси» ўтказилади
16:38 / 10.04.2025