Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда комбайн билан тўқнашган Matiz йўловчиси вафот этди
Тўқнашув чоғида Matiz комбайннинг остига кириб кетган.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 11 июл куни соат 17:10ларда халқаро аҳамиятдаги А-380 Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов автомобил йўлининг Косон тумани ҳудудидан ўтувчи 76-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Косон тумани “Пудина” ҚФЙ ҳудудида, ҳайдовчи И.Б. Matiz машинаси билан ҳаракатланиб келаётган вақтда Case комбайни билан тўқнашиб кетган.
Оқибатда Matiz машинаси ҳайдовчиси ҳамда унда йўловчи сифатида келаётган фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб туман шифохонасига ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан йўловчи шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Cobalt машинаси ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган ISUZU юк машинасининг орқа қисмига бориб урилган, оқибатда икки киши ҳалок бўлиб, уч киши тан жароҳати олганди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025