Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий таълим тизимида масофавий таълим шакли жорий этилади
Олий таълим тизимида масофавий таълим шакли жорий этилади. Бу бўйича тегишли қарор лойиҳаси тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов иштирокида ўтказилган брифингда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан маълумот берилди.
Давлат дастурига асосан, Наманган муҳандислик-технология институти негизида Наманган тўқимачилик саноати институтини ташкил этиш бўйича президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Шунингдек, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий маълумот олиш имкониятини янада кенгайтириш, бунда босқичма-босқич масофавий таълим шаклида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Бундан ташқари, президентнинг тегишли қарори билан Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти фаолияти ташкил этилди.
Аввалроқ, хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошлангани хабар қилинганди.
Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
16:09 / 13.05.2025
«Эл-юрт умиди» президент стипендияси жорий этилади
19:09 / 12.05.2025
Камбағал оилаларнинг талаба қизларига махсус стипендия тўланади
15:42 / 12.05.2025