Каратэ федерацияси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон Каратэ миллий федерацияси президентининг федерация собиқ раҳбарлари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлигига йўллаган мурожаати ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган федерация фаолияти билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар агентлик томонидан ўрганиб чиқилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, унинг якунлари бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун Бош прокуратурага тақдим этилган.
Ушбу ҳужжатлар асосида Бош прокуратура бошқа мутасадди идоралар билан ўтказган текширувлари натижасида Ўзбекистон Каратэ миллий федерацияси мансабдор шахслари ва бошқалар расмий ҳужжатларга сохта ёзув киритиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилгани маълум бўлган.
2020-2021 йилларда ўтказилган 10 та ўқув йиғинида 49 нафар спортчи амалда қатнашмаган ҳамда меҳмонхона хизматидан фойдаланмаган бўлса-да, иштирок этгани ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 403 млн сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштириб юборилган.
Спортчилар томонидан ишлатилмаган 64 турдаги 78,5 млн сўмлик дори воситалари ҳам талон-торож қилинган.
Спорт зал ижарага олинганлиги тўғрисида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 128 млн сўм маблағлар амалда спорт залига эга бўлмаган меҳмонхонага ўтказилиб, ўзлаштирилган.
2021 йилда ўтказилган 3 та спорт мусобақалари қатнашувчилари томонидан тўланган 150 млн сўм бадал пуллари кирим қилинмаган.
Бундан ташқари, меъёрий ҳужжатлар талабаларига зид равишда карате бўйича жаҳон чемпиони Д.О.га тренерлик қилмаган У.Б.га давлат бюджетидан асоссиз равишда 6 минг АҚШ доллари тўланишига эришилиб, бюджет маблағлари ўзлаштирилган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Каратэ миллий федерацияси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024