Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Теҳронда Путин билан ўтказган учрашувига баҳо берди
Ражаб Тоййиб Эрдўған Владимир Путин Анқаранинг Украинадаги вазиятни барқарорлаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатларига "ижобий муносабатда" эканлигини қайд этди.
Фото: AFP
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Теҳронда Россия президенти Владимир Путин билан ўтказган музокараларини сермаҳсул деб атади.
"Россия президенти Путин билан икки томонлама мазмунли ва сермаҳсул учрашув бўлиб ўтди", — деди у.
Эрдўған Путин Анқаранинг Украинадаги вазиятни барқарорлаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатларига "ижобий муносабатда" эканлигини қайд этди. Унинг қўшимча қилишича, Россия президенти бунинг учун "миннатдорлик ҳам билдирган".
"Табиий газ, “Оққую” ва бошқа масалаларда ҳам ҳамкорликни давом эттирамиз деган умиддаман", — деди Туркия президенти.
Аввалроқ Эрон пойтахти Теҳронда Россия, Туркия ва Эрон президентлари иштирокида Сурия масаласи бўйича саммит ўтказилди.