Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Қора денгизда хавфсиз йўлак ташкил этилганини эълон қилди
22 июл куни Истанбулда Россия Украина, Туркия ва БМТ билан ғалла экспорти бўйича келишув имзолади.
Фото: Anadolu Agency
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған озиқ-овқат инқирозини бартараф этиш учун яқин кунларда Қора денгизда хавфсиз йўлак ишга тушишини айтди.
"Яқин кунларда хавфсиз йўлак ишга тушиши билан бу масалани ҳал қилиш борасида катта қадам ташланади", - деди у Истанбулда бўлиб ўтган озиқ-овқат инқирозини ҳал қилиш бўйича келишувни имзолаш маросимида.
22 июл куни Истанбулда Россия Украина, Туркия ва БМТ билан ғалла экспорти бўйича келишув имзолади.
Украина томонидан шартномани мамлакат инфратузилма вазири Александр Кубраков, Россия томонидан мудофаа вазири Сергей Шойгу имзолади.
Россия ва Украина билан келишувларни имзолаш учун БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳам Истанбулга келди.
Мавзуга оид
16:21 / 22.05.2025
«Яқин орада Шимолий Кипрнинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган кунларни ҳам кўрамиз» – Эрдўған
20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди
10:26 / 16.05.2025
Туркия Путин ва Зеленский тайёр бўлса, уларни қабул қилишга тайёр
17:14 / 14.05.2025