23 июл куни Россия Одесса портига қанотли ракеталар учирди — бу украин ғалласини Қора денгиз портлари орқали олиб чиқиш бўйича келишув тузилишидан бир кун ўтмай содир бўлди. БМТ, Евроиттифоқ ва АҚШ портга йўлланган зарбани қоралади.
Аввалига Россия расмийлари ва ҳокимият органлари ҳодисага шарҳ беришмади, аммо кейин Давлат думаси депутати ва телебошловчи Евгений Попов ҳамда ТИВ спикери Мария Захарова портга айнан РФ қўшинлари томонидан зарба йўлланганини тасдиқлашди, аммо зарбалар ҳарбий инфратузилмага йўллангани айтилди.
Венгрия бош вазири Виктор Орбан Ғарб Россия билан тинчлик музокаралари кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Москвага қарши санкциялар иш бермаган, Киев эса урушда ғолиб бўла олмайди.
Украинанинг ишғолдаги Херсон ва Запорижжя областларида Россияга қўшилиш учун референдум ўтказиш бўйича сайлов комиссиялари тузилмоқда.
Украиналик журналист Денис Казанский ВГТРК ҳарбий корреспонденти Александр Сладков Луҳанск областида бир кишини уриб кетганини айтди, авария гувоҳлари алоқага чиқмай қўйган. Сладков барчасини рад этмоқда.
IMAX корпорацияси Россиядан кетмоқда. Мамлакатда унинг 50 дан ортиқ кинозаллари қолади.
Қуйида сўнгги кунларда Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.