Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:20 / 25.07.2022
10023
1 дақиқада ўқилади
Абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтиши якунланишига 2 кун қолди
Фото: Kun.uz
Абитуриентларнинг онлайн рўйхатдан ўтиши якунланишига 2 кун қолди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар бермоқда.
Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни рўйхатга олиш:
- Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти;
- Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz сайти) орқали онлайн амалга оширилмоқда.
Фуқаролиги бўлмаган шахслар эса ОТМда ташкил этилган қабул комиссияларида рўйхатга олинмоқда.
Абитуриентларни рўйхатга олиш 27 июлга қадар (27 июль куни ҳам) давом этади.
Абитуриентлар мазкур муддат давомида ўз маълумотлари ва танлаган таълим йўналишларини ўзгартиришлари мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
16:45 / 28.01.2025
Британияда 14 кишига фуқаролик олиб бериш учун парик кийиб тест топширган аёл ҳибсга олинди
17:23 / 12.12.2024
Россияда мигрантлар учун рус тили ва тарих имтиҳонининг ягона нархи белгиланди
17:46 / 28.10.2024
Apple саломатлик учун фойдали иловани синовдан ўтказди
18:39 / 11.10.2024