Ўзбекистон | 10:37 / 26.07.2022
6255
2 дақиқада ўқилади

Эҳтиёт бўлинг! Фирибгарлар интернетда ютуқли ўйинлар ҳақида фейк тарқатмоқда

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан яна бир бор зарурияти бўлмаганда, ўзи билмаган ва ишонмаган ҳар хил сўровнома, савол-жавоб, акциялар, электрон ҳаволалар, электрон ва онлайн ўйинлар ва бошқа фейк эълонларга кирмасликни сўраб қоламиз.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда UZTELECOM номидан анкета тўлдириш эвазига 3 млн сўм тарқатилаётгани ва Coca-сola компанияси томонидан ютуқли ўйинлар ўтказилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Қайд этилишича, мазкур маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

“Бундай фирибгарларнинг мақсади сизнинг картангиз маълумотларини аниқлаш ва пул ечиш, шунингдек, уларнинг "маълумотлар базаси" учун телефон рақамингизни олишдан иборат. Ҳушёр бўлинг ва ушбу постни юбориб, яқинларингизни огоҳлантиринг”, дейилади UZTELECOM хабарида.

Шунингдек, Теlegram’да Coca-cola номидан ҳам сохта хабар тарқатилган. Унда кўрсатилган манзилга кириб, айрим шартларни бажарсангиз, минглаб совғалардан бирини текинга қўлга киритишингиз айтилган. Бу ҳам фирибгарларнинг тузоғи ҳисобланади.

Интернет ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан зарурият бўлмаганда, ўзи билмаган ва ишонмаган ҳар хил сўровнома, савол-жавоб, акциялар, электрон ҳаволалар, электрон ва онлайн ўйинлар ва бошқа фейк эълонларга кирмасликни ҳамда ўзининг шахсий маълумотларини ошкор этиб алданиб қолмасликни сўраб қоламиз.  

Мавзуга оид