Жаҳон | 22:33 / 26.07.2022
11012
1 дақиқада ўқилади

Жонсон Зеленскийни Уинстон Черчилл номидаги мукофот билан тақдирлади 

Етакчилик сифати учун Уинстон Черчилл номидаги мукофот илк бор 2006 йилда Билл Гейтсга топширилган. 

Фото: AP

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Украина президенти Володимир Зеленскийни етакчилик сифати учун Уинстон Черчилл номидаги мукофот билан тақдирлади.

"Жисмонан узоқда бўлишимизга қарамасдан, сенга бу мукофотни бериш мен учун ёқимли", - деди Жонсон Зеленский билан видеоконференция шаклидаги мулоқоти чоғида.

"Мукофотлаш маросими"да Украинанинг Британиядаги элчиси Вадим Пристайко иштирок этди.

Етакчилик сифати учун Уинстон Черчилл номидаги мукофот илк бор 2006 йилда Билл Гейтсга топширилган. Ундан сўнг АҚШ собиқ давлат котиби Мадлен Олбрайт, Коннектикут штатидан собиқ сенатор Жозеф Либерман мазкур мукофот билан тақдирланган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид