Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инвестиция шартномаларини экспертизадан ўтказиш тартиби тасдиқланди
“Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар лойиҳаолди, давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқлар ҳамда шартномаларни экспертизадан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Давлат харидига доир тендер харид ҳужжатларини, техник топшириқларни ҳамда шартномалар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш учун тўловлар харид предмети нархи ҚҚСни инобатга олмаган ҳолда 0,1 фоизи миқдорида, БҲМ 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади.
Лойиҳалар техник-иқтисодий асосланишини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун тўловлар ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда лойиҳа умумий суммаси 0,03 фоизи миқдорида, бироқ эквиваленти 4 минг доллардан кам бўлмаган ва 50 минг доллардан кўп бўлмаган миқдорда ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади.
Лойиҳалар техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун лойиҳалар техник-иқтисодий асосланишини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун белгиланган сумма 50 фоизи миқдорида ҳақ ундирилади.
Экспертизалар 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш шарти билан ўтказилади. Қарор билан қуйидагиларни тартибга солувчи низомлар тасдиқланди:
- инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш;
- давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини ва техник топшириқларни комплекс экспертизадан ўтказиш;
- шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби;
- лойиҳалар техник-иқтисодий асоси ва техник-иқтисодий ҳисоб-китобини, давлат харидига доир тендер бўйича харид ҳужжатлари ва техник топшириқларни комплекс экспертизадан ўтказиш хизмати қийматини аниқлаш тартиби.
Мавзуга оид
13:15 / 26.05.2025
Ўзбекистон Хитойнинг йирик компаниялари билан 20 дан ортиқ келишувлар имзолади
12:42 / 23.05.2025
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги 4,5 баробарга пасайди
13:25 / 13.05.2025
Ўзбекистон-Словакия ҳукуматлараро комиссияси биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
08:52 / 12.05.2025