Меҳнат қонунчилиги соҳасида энг кўп қонунбузилишлар халқ таълими тизимида қайд этилди
2022 йилнинг биринчи ярмида меҳнат тартибини бузган беш мингдан ортиқ мансабдорга 12 млрд сўмдан ортиқ жарима қўлланилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева маълум қилди.
Қайд этилишича, ўтган 6 ойда 14 мингта корхонада назорат тадбири ўтказилган. Унда 41 минг 150 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган, 5 935 мансабдор шахсга нисбатан 12 млрд сўмдан ортиқ маъмурий жарима қўлланилди.
Қонунбузилишлар энг кўп халқ таълими тизимида (11 916 та) қайд этилган. Шунингдек, тиббиёт ва мактабгача таълим ташкилотларида ҳам меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ энг кўп муаммолар кузатилган.
Ўтган олти ойда 623 нафар ходим ноқонуний ишдан бўшатилгани сабабли ишга тикланган, 1 584 нафар фуқароларнинг 8 млрд сўмга яқин иш ҳақи ундириб берилган.
Мавзуга оид
14:10 / 02.10.2024
Меҳнат органларига мурожаат қилганлардан ортиқча ҳужжатлар талаб этилиши олди олинади
08:44 / 28.05.2024
Ўзбекистон меҳнат бозорига ҳар йили 600 мингдан ортиқ ёшлар кириб келаётгани маълум қилинди
08:17 / 13.05.2024
Меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилаётган соҳалар маълум қилинди
19:18 / 02.05.2024