Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда КХШТ махсус бўлинмалари машғулотлари бўлиб ўтади
2-5 август кунлари Қирғизистон ҳудудида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) махсус бўлинмаларининг махсус тактик-ўқув машғулотлари ўтказилади. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.
Машғулотлар давомида КХШТга аъзо давлатлар махсус кучларининг бирлаштирилган гуруҳлари жиноий тўдалар, террористик гуруҳларни қидириш, тўхтатиш қилиш ва зарарсизлантириш, шунингдек, наркотик моддалар контрабандаси каналларини тўсиб қўйиш ҳамда сақлаш жойлари, лабораторияларни аниқлаш бўйича ўқув ва амалий тезкор-жанговар вазифаларни бажаради.
Бундан ташқари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари томонидан аксилтеррор операцияси давомида юзага келган оқибатларни бартараф этиш бўйича вазифалар ишлаб чиқилади.
Машғулотлар режасига кўра, КХШТ оператив штаби билан махсус операцияни режалаштириш, ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш ҳамда турли кучлар ва воситаларни бошқариш бўйича қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларини ўтказиш кўзда тутилган.
Машқлар якунида машғулотлар иштирокчилари жамоалари ўртасида турли қурол турларидан ўқ отиш мусобақалари ташкил этилади.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025