УЕФА турк фанатларининг «Путин» деб ҳайқириши билан боғлиқ можарони текширмоқда
УЕФА этика инспектори «Фенербаҳче» ва Киевнинг «Динамо»си ўртасидаги ўйинда Путиннинг исми ва фамилиясини айтиб бақирган туркиялик мухлисларнинг хатти-ҳаракатларини текширади.
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) интернетда 27 июль, чоршанба куни Истанбулда бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси 2-саралаш босқичи доирасидаги «Фенербаҳче» – «Динамо» Киев ўйини видеоси пайдо бўлгач, туркиялик мухлисларга нисбатан интизомий тергов бошланганини маълум қилди. Трибуналарнинг мухлислар секторидан олинган видеода «Фенербаҳче» фанатлари Владимир Путиннинг исми ва фамилиясини айтиб, бир неча бор ҳайқирганини эшитиш мумкин.
УЕФА сайтида «Фенербаҳче» мухлисларининг номақбул хатти-ҳаракатлари бўйича интизомий тергов бошлангани ҳақида эълон қилинган карточка пайдо бўлди, бу «ахлоқ ва интизом инспектори» томонидан амалга оширилади.
Украина жамоаси ўйинда ҳисобни очганидан сўнг турк мухлислари Путин деб бақира бошлаган. Жамоалар учрашуви «Динамо»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, украиналиклар қўшимча дақиқаларда иккинчи голни урди. Киевликлар ғалаба қозонганига қарамай, «Динамо» бош мураббийи Мирча Луческу ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этишдан бош тортди.
УЕФА Чемпионлар лигасининг навбатдаги учрашувида украиналиклар Австриянинг «Штурм» жамоасига қарши майдонга тушади.
«Фенербаҳче» мағлубиятининг эртасига Instagram’нинг туркиялик фойдаланувчилари Москванинг «Динамо» футбол клуби саҳифасида Путинни қўллаб-қувватловчи изоҳлар ва Россия байроқлари туширилган эмодзилар қолдира бошлади. Baza нашрининг тахмин қилишича, туркиялик мухлислар шу тариқа Украина жамоаси устидан кулмоқчи бўлган, бироқ клубларнинг аккаунтларини аралаштириб юборган.
Россия жамоалари 2022 йилги Чемпионлар лигасида иштирок этмаяпти - УЕФА РФнинг Украинага бостириб кириши сабабли мамлакатни барча халқаро турнирларда иштирок этишдан четлатди. Июнь ойида спорт арбитражи РФУнинг клублар фаолиятини тўхтатиб туриш бўйича апелляцияларини рад этди. Шу билан бирга, Россия футбол жамоаси собиқ сардори Игор Денисов Россиянинг ҳаракатларини очиқдан очиқ танқид қилиб, Путинга урушни тугатиш талаби билан очиқ хат йўллаганини айтди.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бах ҳам Россияни тажовузкор деб атади. Шу билан бирга, ХОҚ раҳбари ташкилот россиялик спортчиларнинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб боришини ва айрим ҳолларда улар Россия агрессиясига қарши чиқиш имконига эга эмаслигини тушунишини таъкидлади.
Мавзуга оид
13:45 / 08.04.2024
Туркияда антиқа финал, Шомуродов ғалабага ҳисса қўшди. Европада кун ўйинлари
16:16 / 18.03.2024
Туркия чемпионатида яна муштлашув. Мезбон фанатлар «Фенербаҳче» футболчиларига ҳужум қилди
14:42 / 22.12.2023
«Қонуний кузир». Суперлига машмашаларининг навбатдаги босқичи ҳақида
23:25 / 21.12.2023