Ўзбекистон | 13:15 / 03.08.2022
5135
1 дақиқада ўқилади

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таянч мактабларга кириш имтиҳони куни белгиланди 

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таянч ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари куни белгиланди.

Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, имтиҳон кунлари ва манзили қуйидагича:

Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб – 5 август куни соат 8:00 ҳамда 17:00 да Тошкент шаҳри, Ботаника боғи ва Пахтакор стадиони;

Абу Али ибн Сино ва Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб – 6 август куни соат 8:00 да Тошкент шаҳри, Ботаника боғи ва Пахтакор стадиони.

Имтиҳон вақти ҳақида талабгорларга 3 август кунидан бошлаб смс-хабарнома юборилмоқда.

Имтиҳонга белгиланган вақтдан 1 соат олдин келиш талаб этилади. Талабгорлар туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва рухсатнома билан келишлари лозим.

Имтиҳон жойи ва бошқа зарурий маълумотларни «Шахсий кабинет» орқали олиш мумкин.

Мавзуга оид