Ўзбекистон | 07:37 / 05.08.2022
5746
1 дақиқада ўқилади

Амир Темур кўчаси бўйлаб қарама-қарши ҳаракатланган «Спарк» бўйича маълумот берилди

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Юнусобод туманидаги ҳолат бўйича маълумот тақдим этди.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

2022 йил 2 август куни Facebook ижтимоий тармоғида «Спарк» русумли автомашина Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси бўйлаб қарама-қарши ҳаракатлангани акс этган видеолавҳа Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан ўрганилди. 

Қайд этилишича, 2022 йил 1 август куни тахминан соат 19:00 ларда «Спарк» русумли автомашина ҳайдовчиси 1982 йилда туғилган Н.К.нинг 4 ойлик фарзанди соғлиги ёмонлашганлиги ҳамда унинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида, Юнусобод туманида жойлашган 5-сонли болалар шифохонасига олиб кетаётган бўлган. 

Бироқ олдиндаги транспорт воситалари йўл бермагани сабабли Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси бўйлаб қарама-қарши ҳаракатланган. 

Ҳолат юзасидан ҳайдовчи Н.К. билан профилактик суҳбат ўтказилиб, келгусида бу каби қоидабузарликка йўл қўймаслиги лозимлиги ҳақида огоҳлантирилган. 

Мавзуга оид