Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Шимолий Корея 2017 йилдан бери биринчи ядровий синовга тайёрланмоқда
Шимолий Кореянинг «Пунгери» ядро полигонидаги иш КХДР ядро қуролини синовдан ўтказишга тайёрланаётганидан далолат беради, дейилади БМТ ҳисоботида.
БМТ маълумотларига кўра, Шимолий Корея 2017 йилдан буён илк ядро синовини ўтказишга тайёрланмоқда. Сўнгги ойларда мамлакат шимолидаги ерости полигонида қурилиш ишлари олиб борилаётгани кузатилмоқда. Бу ҳақда 5 август, жума куни БМТнинг махфий ҳисоботига таяниб, dpa агентлиги хабар берди.
«Пунгери» ядро полигонидаги ишлар ядровий қурол яратиш учун қўшимча ядро синовларини ўтказишга замин яратмоқда», — дейилади ҳисоботда. БМТнинг таъкидлашича, бу жойнинг сунъий йўлдошдан олинган суратлари КХДР «Пунгери»даги туннеллар тармоғини таъмирлаётгани, шунингдек, 2018 йилда АҚШ билан музокаралар чоғида бузиб ташланган иншоотларни тиклаётганини кўрсатмоқда.
Кузатувчилар бир неча ойдан бери Шимолий Корея кўп сонли ракета синовларидан сўнг сўнгги беш йил ичида илк ядровий синовини ўтказиши мумкинлигидан хавотирда. Июнь ойида Атом энергияси халқаро агентлиги (АЭХА) ҳам КХДР 2006 йилдан 2017 йилгача олтита ядровий синов ўтказган «Пунгери» полигонида фаолликни қайд этган эди.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
22:44 / 04.05.2025
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
18:19 / 28.04.2025