Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 6 ойда юз берган ЙТҲларда 97 нафар бола ҳалок бўлди
Сенат 29-ялпи мажлисида ички ишлар вазирининг 2022 йил биринчи ярим йиллигида ҳуқуқбузарликлар олдини олиш ва улар профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.
Сенат хабарида қайд этилишича, республика ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш ишлари бугунги кун талаби даражасида ташкил этилмаган.
Жорий йил ўтган 6 ойида болалар билан боғлиқ 595 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 529 нафар бола жароҳатланган, 97 нафари ҳалок бўлган.
Умуман, жорий йилда содир этилган умумий жиноятлар 93,9 фоизи фош этилган. Қидирувдаги 2 841 нафар шахс ушланиб, бедарак йўқолган 203 нафар шахс топилган.
2021 йил давомида очилмай қолиб кетган жиноятлар 1 079 таси, аввалги йилларда очилмаган жиноятлар 151 таси фош этилиши таъминланган.
Мавзуга оид
08:50 / 22.05.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
12:31 / 30.04.2025
Бола ҳуқуқлари кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади
17:55 / 09.04.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган тўққиз нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди
09:15 / 07.04.2025