Донецк области маъмурияти раҳбари Павел Кириленконинг маълум қилишича, 6 август куни Россия қўшини Бахмутга «етарлича яқин» келган. Россия назоратида қолаётган Нова Каховка «администрацияси» раҳбари ўринбосари Виталий Гура суиқасд оқибатида ҳалок бўлди. Унга бир неча бор ўқ узишган. Украина «Энергоатом» Запорижжя АЭС ўққа тутилгач, станция энергоблокларидан бирини ўчирди. «Медуза» бугунги кунда Россия ва Украина қўшинларининг асосий тўқнашув маркази бўлиб қолаётган Донбасс ҳудудида 6 август куни олинган суратларни келтирди.
Ўт ўчирувчилар Бахмутдаги ёнғинни ўчириш учун йўл олган. Донецк области маъмурияти раҳбари Павел Кириленко россиялик ҳарбийлар шаҳарга «етарлича яқин келгани»ни хабар қилди: «Россиялик босқинчилар мунтазам равишда Бахмут, Северск ва Соледарни ўққа тутмоқда. Бу улар ўтишни истаётган асосий линия. Ҳа, улар Бахмутга етарли даражада яқин», — дея Кириленкодан иқтибос келтиради «Суспільне»
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ўт ўчирувчилар Бахмутда ишламоқда. Россия қўшини шаҳарга ҳужум қилишда давом этмоқда.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмут ўққа тутилишидан кейин ўт ўчирувчилар. Украина қуролли кучлари бош штаби Россия қўшинлари айнан шу йўналишда фаол юриш қилаётганини маълум қилган.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмут ўққа тутилиши оқибатлари. Ижтимоий тармоқларда шаҳар автовокзали яқинидаги вайрон бўлган пиёдалар кўприги суратлари тарқалган. Россияпараст манбаларга кўра, кўприк чекиниш чоғида Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилган. Украина томони эса кўприк россияликлар зарбаларидан вайрон бўлганини айтмоқда.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Константиновки аҳолиси Россия ракета зарбасига учраган бино ичидан чиқмоқда. Украина томони маълумотига кўра, шаҳар тунда ўққа тутилиши оқибатида кўп қаватли уйлардан бирининг подъезди қулаб тушган. У ердан етти киши қутқариб олинган, бир аёл яраланган.
Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA
Покровск яқинида болаларни олиб кетаётган машина. Донбассда 30 июл куни фуқароларни мажбурий эвакуация қилиш бошланди. Украина вице-премьери Ирина Верешчукнинг баҳоларига кўра, 200 мингдан ортиқ киши хавфсиз жойларга олиб кетилади.
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Словянскдаги зарбага учраган уй олдидан ўтаётган йўловчи. Словянск йўналишида Россия кучларининг алоҳида бўлинмалари Богородичное атрофида олдинга ўтишга уринган, аммо чекинишга мажбур бўлган.
David Goldman / AP / Scanpix / LETA
Краматорскда комендантлик соати. Полициячи шаҳардаги навбатчилик вақтида маҳаллий аҳоли вакилидан ҳужжат сўрамоқда. 7 август куни шаҳарда портлашлар овози эшитилди.
Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA
Полиция Краматорскда комендантлик соати чоғида зарбага учраган жойлардан бирини кўздан кечирмоқда. Краматорск йўналишида 7 августга ўтар кечаси Россия кучлари Верхнекаменское қишлоғи атрофида олдинга силжишга ҳаракат қилган.
Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA
Кўнгиллилар Бахмут ўққа тутилиши чоғида яраланган кишини эвакуация қилмоқда. Россия қўшинлари айнан шу йўналишда фаол.
Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA
Словянск атрофидаги позицияда турган украин ҳарбийси. Августнинг илк кунларида бу ерда Россия томонидан ўққа тутилиш ҳолатлари кузатилмаяпти; нисбатан тинчлик ҳукм сураётгани «Днепр-1» батальонига позицияларни мустаҳкамлаш билан банд бўлиш имконини бермоқда.
David Goldman / AP / Scanpix / LETA
Украин армиясининг катта сержанти Словянск яқинидаги бункерда. Унинг сўзларига кўра, июн ойида Ғарбдан қабул қилиб олинган оғир қуроллар Украинага Донбасснинг айрим шаҳарларида нисбатан тинчлик сақланишини таъминлашга ёрдам берган, аммо бу вақтинча ҳисобланади. У Россия томонидан зарбалар тўхтаб қолгани унда нохуш ҳиссиёт уйғотаётганини тан олади.
David Goldman / AP / Scanpix / LETA
Юлия ва Роман Донецк областининг Покровск шаҳридаги вокзалда видолашмоқда. Юлия мамлакат ғарбига кетади
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
«Днепр-1» кўнгиллилар батальони жангчиси Словянск шаҳри атрофидаги позицияларни мустаҳкамлаш учун ёғоч ходалар кўтариб кетмоқда. Украин ҳарбийлари бункер ва окоплар тармоғини фаоллик билан кенгайтирмоқда, бу истеҳкомлар артиллерия зарбалари ва фосфорли бомбалардан ҳимоя қилиши керак. Фото: David Goldman / AP / Scanpix / LETA