Ўзбекистон | 17:18 / 09.08.2022
9885
1 дақиқада ўқилади

Ўрдатепа ёдгорлиги бир қисми бузиб ташланиб, ўрнига уй қуриб олингани аниқланди

Прокуратура ва Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан ўрта асрларга оид ноёб маданий мерос объекти бузилиб, ўрнига уй-жой қуриб юборилгани аниқланди.

Фото: Бош прокуратура

Бош прокуратура хабарига кўра, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани Навкент маҳалласида жойлашган Ўрдатепа археология ёдгорлиги 0,03 гектар қисми фуқаро Ж.У. томонидан ҳамда 0,02 гектар қисми фуқаро А.Ю. томонидан махсус техника ёрдамида бузиб ташланган.

Хабарда қайд этилишича, археология ёдгорлигининг бузиб ташланган қисми ўрнига ўзбошимчалик билан уй-жой қурилган.

Оқибатда, тарихий ёдгорликка қарийб 72 млрд сўмлик жиддий зарар етказилгани аниқланди.

Текшириш натижасига кўра, жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан олдин Наманганнинг Янгиқўрғон туманидаги Гаистонтепа археология ёдгорлиги жойлашган жой ноқонуний равишда фуқароларга далаҳовли қуриш учун ажратилгани, 80 млрд сўм жиддий зарар етказилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид