Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кам учрайдиган касалликларни даволаш дорилари рўйхати кенгаяди
Соғлиқни сақлаш вазирининг “Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига ўзгартириш киритилади.
Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари рўйхатига кам учрайдиган касалликларга қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюм киритилмоқда.
Амалдаги рўйхатда 171 та дори воситаси ва тиббий буюмлар киритилган. Янги рўйхатга 5 турдаги дори воситалари ва тиббий буюм киритилмоқда.
Улар:
- блинатумумаб (моноколонал антитанача, Т-ҳужайралар пролефирациясига ва СД19+ ҳужайраларни камайтиришга имкон беради);
- акалабрутиниб (тирозикиназа брутон ингибитори бўлиб, сурункали лимфолейкоз беморларида, Ph-хромосома манфий бўлган беморларда ишлатилади);
- помалидомид (тўғридан тўғри антимиелома туморицид фаоллигига эга, иммуномодулятор сифатида таъсир қилади ва миелома ўсма ҳужайралари ўсишини қўллаб-қувватловчи стромал ҳужайраларни фаолиятини тўхтатади);
- экулизумаб (рекомбинант моноклонал антитанача ҳисобланади);
- антимикробли гидрогель боғлами мирамистин билан 7,5см х 10см бинт буллёз эпидермолизи (туғма буллёз эпидермолиз жуда камдан кам учрайдиган ирсий касаллик ҳисобланади).
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
21:39 / 22.04.2025
Дори воситаларининг рухсат этилган максимал нархлари қайта кўриб чиқилади
12:46 / 16.03.2025
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди
10:46 / 14.03.2025