Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда 46 ёшли ўзбекистонлик ватандошини ўлдирганликда гумонланмоқда
Санкт-Петербургда дарё қирғоғидан 23 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди.
«Фонтанка» нашрининг ёзишича, дастлабки суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, ўзбекистонлик бош қисмидан олинган зарба натижасида вафот этган.
«Ўлим сабабини аниқлаш учун жасад ўликхонага юборилган, афтидан, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳеч қандай жароҳатни кўрмаган. Маълум бўлишича, йигит бошига тушган зарбадан вафот этган», дейилади хабарда.
Воқеадан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўлимга сабаб бўлган баданга қасддан оғир шикаст етказиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатди.
Қотилликда гумонланиб, 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Қайд этилишича, 9 август куни ётоқхонада у билан марҳум ўртасида жанжал келиб чиққан, бу вақтда у эркакнинг бошига тепган.
Гумонланувчи эҳтиёт чорасини танлаш масаласи ҳал қилинаётган вақтда ушланиб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
10:37 / 24.03.2025