Ўзбекистон | 07:21 / 15.08.2022
3451
1 дақиқада ўқилади

Навоий кўчасининг бир қисми ёпилди

Тошкент шаҳрида Навоий кўчасининг бир қисми ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Қайд этилишича, Навоий шоҳкўчасида йўл қурилиши ишлари олиб борилмоқда.

Шу сабабли, 14 август соат 20:00 дан ишлар якунлангунига қадар ушбу кўчанинг Абай кўчаси билан кесишмасидан Хадра майдони Фурқат кўчасигача бўлган қисми ёпилади.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид