15 август куни «ДХР» судида Украина томонида урушиб асир тушган беш нафар хорижликка айблов эълон қилинди. Уларнинг уч нафарига ўлим жазоси таҳдид солмоқда. Запорижжя областининг Россия таъсиридаги «янги ҳукумати» вакиллари Запорижжя АЭС атрофида сукунат режими ўрнатишни таклиф қилди: томонлар бир-бирини ушбу ҳудудни ўққа тутишда айблаб келмоқда. Белгород области ҳукумати хабар қилишича, чегара ҳудудидан беш километр масофада жойлашган мактабларда 1 сентябрдан масофадан ўқитиш жорий этилади. Украина Олий Радаси мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умуммиллий сафарбарлик режимини яна 90 кунга — 2022 йил 21 ноябрига қадар узайтирди.
Қуйида 15 август, урушнинг 173-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган сурартлар.
Харкив
Харкивлик аёл турар жой биносига зарба оқибатида майдонда сочилиб кетган парчалардан оёқлари шикастланмаслиги учун ўз кучугини кўтариб олган. Шаҳар мэри Игор Терехов россиялик ҳарбийлар 15 август тонгида Салтовка районига зарба йўллаганини хабар қилди. Ҳужум натижасида олти киши яраланган, бир аёл шифохонада вафот этган. Фото: Vasily Zhlobsky / EPA / Scanpix / LETA
Днепропетровск области
Днепропетровск областининг Никопол шаҳри ўққа тутилиши вақтида вайрон бўлган квартирасида турган киши. 15 август куни шаҳар ўққа тутилгани ҳақида Кривой Рог маъмурияти раҳбари Олександр Вилкул хабар берган: Никополга «Град» тизими орқали 20 та ракета учирилган, ҳужум оқибатида шикастланганлар бўлмаган. Фото: Kostiantyn Liberov / AP / Scanpix / LETA
Донбасс шимоли
Донецк областидаги фронт чизиғида окопда жойлашган Украина қуролли кучлари ҳарбийлари. Украина ҳукумати вакиллари август ойи ўрталарига келиб РФ армияси Донецк ва Луҳанск областлари чегараларида муваффақиятга эриша олмаётганини маълум қилган. Россиялик ҳарбийлар Лисичанск ва Северодонецкни эгаллагач, Бахмут ва Северск йўналишларида ҳужум қилишда давом этмоқда, аммо бунда сезиларли муваффақиятга эриша олишмаяпти.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Донецк областидаги фронт чизиғидаги позицияда турган украин ҳарбийлари
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Донецк
Буюк Британия фуқароси Жон Ҳардинг 2022 йил майида россияпараст кучлар томонидан асир олинган, у Донецкда суд қилинмоқда. BBC News хабарига кўра, Ҳардинг 2018 йилда «Азов» полкига аъзо бўлган ва у ерда парамедик сифатида хизмат қилган. Уни «ёлланма жангчи сифатида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш ва ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш учун таҳсил олиш»да айблашган. Унга ва урушда Украина томонида ҳаракат қилган яна икки хорижликка ўлим жазоси таҳдид солмоқда. Фото: Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Жон Ҳардинг Донецкдаги суд мажлиси олдидан
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Хорватия фуқароси Векослав Пребег, британияликлар Дилан Ҳили ва Жон Ҳардинг, Швеция фуқароси Матиас Густавссон ҳамда яна бир британиялик Эндрю Ҳилл Донецкдаги суд мажлиси чоғида. Густавссон, Пребег ва Ҳардинг «ёлланма жангчи сифатида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш ва ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш учун таҳсил олиш»да айблашмоқда. Уларга ўлим жазоси таҳдид солади. Ҳилл ва Ҳилига мос равишда «ёлланма жангчи сифатида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш» ва «ёлланма аскарларни ёллаш» бўйича айбловлар қўйилган. «ДХР» жиноят кодексига кўра Ҳилл етти йилга, Ҳили эса саккиз йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Фото: Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA