Ўзбекистон | 09:43 / 16.08.2022
8648
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда қарздор фуқаро ва унинг отаси МИБ ходимларига тан жароҳати етказди

Ҳолат бўйича Қизириқ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси ахборот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, 2022 йил 9 август куни МИБ Қизириқ тумани бўлими давлат ижрочилари Ю.Т., Ш.Э. ва С.С. туманнинг Боғистон маҳалласида яшовчи, қарздор Р.О.нинг яшаш манзилига жиноят оқибатида етказилган зарарни ундириш мақсадида борган.

Ижро ҳаракатларини амалга ошириш вақтида қарздор Р.О. ва унинг отаси А.Х. давлат ижрочиларининг қонуний талабларига бўйсунмай фаол қаршилик кўрсатиб, уларга тан жароҳати етказган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича Қизириқ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Жиззах вилояти Бахмал туманида алимент қарздорлигини ундириш учун борган МИБ ходими қарздор фуқаро томонидан пичоқланганди.

Мавзуга оид