Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага 775 миллион долларлик қурол-яроғ беради
Украина учун янги ҳарбий ёрдам пакетига HIMARS ўқ-дорилари, разведкачи дронлар, гаубицалар, миналардан ҳимояланган машиналар ва радарларга қарши ракеталар киради, деб хабар берди Пентагон.
АҚШ яқин орада Украинага 775 миллион доллар (тахминан 772 миллион евро) миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этади. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги сайтида 19 август, жума куни маълум қилинди.
Хабарда таъкидланишича, ушбу пакет доирасида Украина Қуролли кучлари HIMARS ЯЎРТ учун қўшимча ўқ-дорилар, ўн олтита 105 миллиметрли гаубица ва улар учун 36 мингта артиллерия снаряди, ўн бешта ScanEagle разведка учувчисиз қурилмалари, қирқта MaxxPro минага қарши зирҳли транспорт воситалари, HARM радарга қарши ракеталар, танкка қарши TOW ракета тизимлари, Javelin танкка қарши кўчма тизимлари ва бошқа турдаги қуролларни олади.
Пентагон вакилининг сўзларига кўра, Украина ҳарбийлари билан маслаҳатлашувлар «уларга керак бўлганда, керакли нарсаларни етказиб бериш учун» давом этади.
Аввалроқ, 8 август куни АҚШ Украинага 1 миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам бериши ҳақида хабар берилганди. 2014 йилдан бери Украинага хавфсизликни таъминлаш учун 12,6 миллиард доллардан ортиқ ёрдам кўрсатилди, дея аниқлик киритди Пентагон.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025