Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир гуруҳ андижонлик тадбиркорлар тақдирланди
“Тадбиркорлар куни” муносабати билан Андижон вилоятида тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги фаол тадбиркорларга кўкрак нишони топширилди.
Андижон вилоятида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги иш ўринлари яратиш, экспортни ривожлантириш, тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, аҳоли даромадини ошириш, шунингдек, вилоят иқтисодиётини янада юксалтириш йўлидаги самарали меҳнатлари билан ўрнак бўлаётганлиги ҳамда “Тадбиркорлар куни” муносабати билан бир гуруҳ тадбиркорлар тақдирланди.
Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, 6 нафар тадбиркорга "Фаол тадбиркор" кўкрак нишонини топширди.


Кўкрак нишонига “Oliy standart tex” МЧЖ раҳбари Муслимбек Абдувосипов, “Asaka tekstil” МЧЖ раҳбари Хамдамбек Абдуллаев, Sayyora favvorasi” МЧЖ раҳбари Ботиржон Қодиров, “Nil-granit” МЧЖ раҳбари Бахтиёржон Тўлқинов, “Skorton tekstil” МЧЖ раҳбари Азизбек Шахабалиев ҳамда “Liderlar maktabi” НТМ раҳбари Муҳайё Шодмоналиевалар муносиб кўрилди.
Мавзуга оид
16:07 / 16.04.2025
«Андижон турмаси» шаҳар ташқарисига кўчирилади — президент
13:40 / 16.04.2025
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда
11:47 / 23.02.2025
Андижонда 11 йил аввал содир этилган жиноят фош этилди
17:32 / 30.01.2025