Ўзбекистон | 07:21 / 22.08.2022
3939
1 дақиқада ўқилади

23 августга қадар касса чекларини таҳрирлашга рухсат берилади

2022 йил ўтган даври учун шу йил 23 августга қадар my.soliq.uz орқали касса чекларини таҳрирлашга рухсат берилади.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитаси хабарига кўра, бу тадбиркорлик субъектлари кўп сонли мурожаатларини инобатга олган ҳолда «Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида такроран амалга оширилади.

Харид суммасининг 1 фоизи қайтарилган (кешбэк) чеклар бунда мустасно.

My.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетида «ЮШ онлайн-НКМ ва виртуал касса маълумотлари» саҳифасидан «Таҳрирлаш» бўлими танланади.

Таҳрирлашда тузатилган (янгиланган) маълумотлар киритилиши керак: маҳсулот номи; миқдори; суммаси; ҚҚС; маҳсулотлар ва хизматлар идентификация коди (МХИК); ўлчов бирлиги; комитент СТИРи.

Шундан сўнг ҳолат юзасидан тушунтиришни илова қилиш кифоя. ҚҚС ҳисоблашда тийин нуқта орқали киритилади, чек суммаси ўзгармаган тақдирда автомат тарзда қабул қилинади. Якуний босқич – «Юбориш» тугмасини босиш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид