Сирдарёда дўкон сотувчиси QR-кодли чек сўраган болага тарсаки туширди
Боланинг онаси ўғли QR-кодли чек сўрагани учун сотувчи уни ҳақоратлагани ва бир неча бор юзига урганини айтган.
Ижтимоий тармоқларда Гулистон шаҳрида 12 ёшли болани дўкон сотувчиси ургани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат назоратга олингани ва ИИБ томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 20 июл куни Болалар омбудсманига фуқаро Д.Ж. (аёл) мурожаат қилган. У мурожаатида, 2011 йилда туғилган ўғли Гулистон шаҳридаги дўкондан нарса харид қилиб, QR-кодли чек сўрагани учун сотувчи болани ҳақоратлаб, бир неча бор унинг юзига урганини билдириб, сотувчига қонуний чора кўришни сўраган.
Қайд этилишича, Болалар омбудсмани сўрови асосида ички ишлар органлари томонидан болага нисбатан содир этилган қонунга зид ҳаракат ўрганилмоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилади.
Мавзуга оид
15:57 / 26.11.2024
Кувайт Сирдарёда кўп қаватли уйлар қуриши мумкин
12:41 / 10.11.2024
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
11:43 / 31.10.2024
Онлайн НКТ чекларини таҳрирлаш имконияти вақтинчалик чекланади - Солиқ қўмитаси
19:42 / 29.10.2024