Жамолиддин Ҳожиманов Чилонзор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди
Чилонзор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи тайинланди. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2022 йил 18 август куни тегишли фармойишни имзолади.
Ҳужжатга кўра, Жамолиддин Ҳусниддинович Ҳожимановга Чилонзор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилди.
Ж.Ҳожиманов Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Маълумот учун, 8 август куни президент Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов бошчилигида Тошкентда 101 туп дарахтга шикаст етказилган ҳолат юзасидан селектор йиғилиши ўтказилганди.
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов ва прокурори Иззат Бозоров лавозимидан озод этилди. Масъулиятсизликка йўл қўйгани учун пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва прокурори Улуғбек Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилди.
Шавкат Мавлонов 2021 йил июнидан буён Чилонзор туманига раҳбарлик қилиб келганди. У муқаддам Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Бундан олдинроқ пойтахтнинг Чилонзор тумани Чилонзор кўчаси автомобиллар ҳаракати учун кенгайтирилиши асносида аксарият эманлардан иборат дарахтлар илдизларининг бир қисми қўпориб ташлангани жамоатчилик ўртасида норозилик уйғотган, ҳодиса жойига бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Экология қўмитаси раиси Нарзулла Обломуродов ва Президент администрацияси ходимлари етиб боришганди.
Мавзуга оид
12:41 / 10.11.2024
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
15:30 / 22.10.2024
Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
16:18 / 25.09.2024