Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга қариндошларини йўқлаш мақсадида 2,2 млн киши келди
7 ойда 2,2 млн киши қариндошларини йўқлаш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 август ҳолатига Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
- қариндошларни йўқлаш — 2,2 млн киши;
- дам олиш — 169,8 минг киши;
- даволаниш — 44,4 минг киши;
- хизмат юзасидан — 36,8 минг киши;
- тижорат — 9,1 минг киши;
- ўқиш мақсадида — 2,4 минг киши.
Бундан олдин йил бошидан бери 2,7 млн ўзбекистонлик қариндошини йўқлаш мақсадида хорижга чиқиб кетгани хабар берилганди.
Бундан ташқари, дам олиш мақсадида 435,6 минг киши, ўқиш мақсадида 112,1 минг киши четга чиқиб кетган.
Шунингдек, даволаниш учун 34,9 минг киши Ўзбекистондан кетган бўлса, хизмат юзасидан 9,2 минг киши чиқиб кетган.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025