Жаҳон | 14:40 / 25.08.2022
22310
6 дақиқада ўқилади

Темирйўл бекатида ҳалок бўлган болалар, Донецкда савдо марказида ёнғин. Уруш суратлари

24 август куни Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганига роппа-роса ярим йил тўлди — шу куни Украинанинг СССРдан ажралиб чиққанининг 31 йиллиги ҳам нишонланди. Украинлар мустақиллик кунини россияликларнинг Киев марказига ўрнатилган яксон қилинган зирҳли техникалари ўртасида нишонлашди, олдинги чизиқлардаги украин ҳарбийлари учун концерт дастурлари уюштирилди. Бундан ташқари, шу куни Россия қўшинлари Днепропетровск областидаги Чаплино темирйўл бекатига ракета зарбалари йўллади; Украина ҳукуматининг сўнгги маълумотларига кўра 25 киши ҳалок бўлган, шундан икки нафари болалар, камида эллик киши яраланган.

Қуйида Украинанинг турли нуқталарида 24 август, урушнинг 182-куни олинган суратлар келтирилади.

Куннинг асосий воқеаси. Днепропетровск области ўққа тутилиши оқибатида 25 қурбон

24 август куни Днепропетровск областидаги Чаплино темирйўл станциясига ракета зарбаси берилиши оқибатлари. Ракеталар темирйўл изида турган йўловчи поездига ҳам келиб урилган. Дастлабки хабарларда ҳужум оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлгани ва камида 50 киши яралангани айтилганди. Володимир Зеленский эса тунги мурожаатида қурбонлар сони камида 22 кишини ташкил қилаётганини айтди. 25 август тонгига келиб Украина ҳукумати 25 қурбон ҳақида маълумот берди.
Дмитро Кулебанинг Twitter саҳифаси
Россиянинг Чаплино темирйўл станциясига ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлган 11 ёшли бола жасади. Област раҳбари Валентин Резниченконинг хабар қилишича, яна бир олти ёшли бола ҳам ҳужум қурбонига айланган.
Dmytro Smolienko / Reuters / Scanpix / LETA
Чаплино темирйўл станциясига ҳужум қурбони бўлган 11 ёшли боланинг отаси
Dmytro Smolienko / Reuters / Scanpix / LETA
Чаплино темирйўл станциясига ҳужум оқибатлари
Dmytro Smolienko / Reuters / Scanpix / LETA

Бахмутдаги ўт ўчирувчилар 

Украиналик ўт ўчирувчилар Бахмутда Россия зарбалари оқибатида яксон қилинган уй ҳудудида оловни ўчирмоқда. Донбасс шимолида РФ армияси юришлари секинлаб қолган бўлса-да, фронт чизиғида жойлашган шаҳарлар — жумладан Бахмут ҳам — ҳар куни ракета ва артиллерия зарбалари остида қолмоқда.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Донецкдаги савдо маркази ўққа тутилиши

«ДХР» пойтахтидаги «Галактика» савдо марказида чиққан ёнғинни ўчираётган ўт ўчирувчилар. Россия нашрлари савдо маркази Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилганини ёзган. Украина ҳукумати бу ҳодиса бўйича изоҳ бермаган, украин матбуоти эса «ДХР» расмийлари одатий ёнғинларни ҳам Украина томонидан ўт очилиши оқибатлари сифатида кўрсатишга уринаётгани ҳақида хабар берган.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
«Галактика» савдо маркази устидаги қуюқ қора тутун
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк кўчалари «Галактика» савдо марказидаги ёнғин туфайли тутунга тўлди.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк аҳолиси вакили «Централь» меҳмонхонаси атрофини тозаламоқда. Ҳудуд ўққа тутилиши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан уч киши ҳалок бўлиб, олти киши яраланган.
Leon Klein / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишламоқда, қаерлиги маълум қилинмаган

Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими фронтда
Vyacheslav Madiyevskyi / Укринформ / SIPA / Scanpix / LETA
Украина Миллий гвардиясининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари отряди жанговар топшириқ пайтида.
Vyacheslav Madiyevskyi / Укринформ / SIPA / Scanpix / LETA
Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими батареяси фронт чизиғида ўт очмоқда
Vyacheslav Madiyevskyi / Укринформ / SIPA / Scanpix / LETA

Харкив областида фронт чизиғидаги концерт 

Украиналик скрипкачи Моисей Бондаренко Харкивдаги фронт чизиғида Украина махсус амалиёт кучлари жангчилари қаршисида чалмоқда. Украиналик артистлар мамлакат мустақиллиги куни шарафига фронтчилар учун концертлар серияси ташкиллаштиришди.
Sofia Bobok / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Яқинда қурилган бомбапанагоҳ — Харкивдаги автобус бекати. 24 августга ўтар кечаси шаҳарнинг икки райони ўққа тутилди, бинолардан бирида ёнғин чиққан. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган. Фото: Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Харкивдаги бомбапанагоҳлардан бирининг ичкаридан кўриниши, унда жамоат транспорти бекати функциялари такрорланади.
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA

Киевда Украина мустақиллик куни нишонланиши 

Киевликлар Украина мустақиллик кунида пойтахт марказига қўйилган россияликларнинг яксон этилган зирҳли техникаларини томоша қилмоқда. Бу шаҳарликлар учун томошага чиқиш мумкин бўлган ягона жой эди — шу куни Киевдаги барча оммавий тадбирлар Россия томонидан ракета зарбалари бўлиши хавфи туфайли бекор қилинганди. Фото: Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украина президенти Володимир Зеленский Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан Украина мустақиллигига 31 йил тўлган кунда Крешчатик майдони бўйлаб ҳаракатланмоқда. Жонсон Россия босқинидан кейин Киевга келган илк хорижий етакчилардан бўлганди, бу унинг Украинага учинчи ташрифидир. Фото: Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Украина байроғини кўтарган ўсмир велосипедида Украинада ўтган йили мустақиллик куни байрами вақтида чизилган «Мустақиллик 30» граффитиси ёнидан ўтмоқда
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид