Жаҳон | 19:27 / 29.08.2022
7642
1 дақиқада ўқилади
Швеция соҳилида 300 нафар йўловчиси бўлган паромда ёнғин чиқди
Воқеа жойига учта вертолёт ва еттита кема жўнатилган, йўловчиларни эвакуация қилиш бошланган.
Швеция соҳилида бортида 300 нафар йўловчи бўлган автомобил паромида ёнғин чиқди.
Франс Пресс агентлигининг хабар беришича, паромда қутқарув операцияси олиб борилмоқда.
Денгиз маъмурияти вакили Йонас Франценнинг сўзларига кўра, воқеа жойига учта вертолёт ва еттита кема жўнатилган, йўловчиларни эвакуация қилиш бошланган.
Stena Scandica пароми Швециянинг Готска-Сандён ороли яқинида бўлгани айтилмоқда.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ёнғин сабаби ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Мавзуга оид
22:40 / 05.11.2024
Мудофаа «яшил энергетика»га қарши: Швеция 13 та шамол генератори қурилишига рухсат бермади
21:59 / 02.11.2024
Швецияда ноқонуний мигрантларга қарши кураш кучайтирилади
08:00 / 16.10.2024
Ўзбекистоннинг янги элчиси Стокҳолм шаҳрига келди
22:05 / 05.10.2024