Ўзбекистон | 14:18 / 30.08.2022
5370
1 дақиқада ўқилади

Тестдан четлаштириш ҳолатларининг энг кўпи Қашқадарёда кузатилди

Олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовлари якунлари бўйича Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Фото: Kun.uz

Маълум қилинишича, 2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида 1,1 млндан зиёд абитуриентдан 1 074 181 нафари иштирок этди, 72 563 нафари иштирок этмаган.

Абитуриентлар 187 нафари ҳудудга киришда, 249 нафари тест синови жараёнида тартиб-қоидани бузгани сабабли тест синовларидан четлаштирилди.

Четлаштириш ҳолатлари аксарият қисми тақиқланган воситалар, телефон ва шпаргалка олиб кириш ёки олиб киришга уриниш ҳамда абитуриент ўрнига бошқа шахслар киришга уриниши билан боғлиқ.

Тест синови жараёнида четлаштириш ҳолатларининг 55 таси — Қашқадарё вилояти, 35 таси — Самарқанд вилояти, 33 таси — Фарғона вилояти ҳиссасига тўғри келади.

Энг кам қоидабузарлик ҳолатлари Сирдарё вилояти (2 та) ва Қорақалпоғистонда (4 та) кузатилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид