Жаҳон | 12:17 / 31.08.2022
5199
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Туркистон вилоятига раҳбар этиб тайинланди

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дархон Сотиболди Туркистон вилояти ҳокими этиб тайинланди. 

Дархон Сотиболди / Фото: Қозоғистон элчихонаси

26 август куни Туркистон вилояти ҳокими Умирзоқ Шукеев ўзига бўйсунувчи Кентау ҳокими ўта йирик миқдорда пора олганликда айбдор деб топилгани сабабли истеъфога чиққан эди. 31 август куни Қосим-Жўмарт Тўқаев Шукеевнинг истеъфосини қабул қилди.

Дархон Сотиболди 2019 йилнинг март ойидан буён Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

У 1974 йил 26 мартда туғилган, Сейфуллин номидаги Оқмўла қишлоқ хўжалиги институтини, шунингдек, Қозоғистон гуманитар юридик университетини тамомлаган. Мутахассислиги - иқтисодчи-менежер, ҳуқуқшунос. 

Маълумот учун, Дархон Сотиболди ўрнига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари этиб ким тайинланиши ҳозирча номаълум.

Мавзуга оид