Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Поезд чипталарини онлайн харид қилганларга бонус баллари берилади
«Ўзбекистон темир йўллари» маҳаллий сайёҳлар учун кешбэкни йўлга қўйиш дастурини жорий қилади.
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти темирйўл йўловчилари учун содиқлик дастури ишга туширилганини маълум қилди.
Энди поезд чипталарини онлайн харид қилишда мижозлар бонусли балл олади. Тегишли имконият chipta.railway.uz сайти ёки мобил иловаларда тақдим этилади.
Бонусдан фойдаланиш учун One ID тизими орқали тизимда рўйхатдан ўтиш керак - бу ҳисобни паспорт маълумотлари билан боғлаш имконини беради. Кейин йўналиш, сана ва вақтни танлаб, стандарт усулда чипта сотиб олиш лозим.
Йўл ҳақининг 2 фоиздаги эквиваленти бонус балларида (1 сўм = 1 балл бўйича) бонус ҳисобига ўтказилади. Масалан, 100 000 сўмлик чипта сотиб олгани учун йўловчига 2000 балл берилади.
Йиғилган баллар маълумотлари кейинги чипталарни онлайн харид қилишда кўрсатилади. Мижоз етарли миқдордаги балл тўплаганида, улар кейинги саёҳат ҳужжатини тўлаш учун ишлатилиши мумкин.
Таъкидланишича, «Ўзбекистон темир йўллари» ички туризм харажатларининг бир қисмини қоплаш дастуридаги иштироки доирасида содиқлик дастурини жорий қилмоқда.
Мавзуга оид
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди
18:00 / 25.04.2025
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади
10:00 / 11.04.2025