Наманганда Lacetti йўлдан чиқиб кетиб, ЙТҲ содир этди
Наманган вилоятида бошқарувни йўқотган машина йўл четига чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳолат 4Р-112 Фарғона ҳалқа йўли автомобил йўлининг Чуст—Поп йўналишида содир бўлган. Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлдан чиқиб кетган.
ЙТҲ оқибатида транспорт воситаси техник шикастланган.
Автомашина ичида бўлган ҳайдовчи ва икки нафар йўловчиларда тан жароҳати аниқланмаган.
«Ҳурматли ҳайдовчилар, йўлларда ҳаракатланган вақтингизда ҳушёрлик ва зийракликни оширинг. Чарчоқни сезсангиз автомашинангизни дарҳол тўхтатинг ва бироз мизғиб олинг» — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:53
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024