Ўзбекистон | 09:09 / 06.09.2022
13186
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда помидор, бодринг ва картошка нархи ошди

Ўзбекистонда помидор ўртача 18,4 фоизга, бодринг нархлари 10,6 фоизга ошган.

Фото: Kun.uz

2022 йилнинг август ойида мева-сабзавот маҳсулотлари нархларининг июль ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача ўзгариш ҳолати маълум қилинди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўзгариш ҳолати қуйидагича:

  • олма – 2,9 фоизга арзонлашган;
  • лимон – 9,1 фоизга ошган;
  • нок – 12,4 фоизга арзонлашган;
  • шафтоли – 8,4 фоизга арзонлашган;
  • узум – 12,6 фоизга арзонлашган;
  • банан – 3,1 фоизга арзонлашган;
  • тарвуз – 4,6 фоизга ошган;
  • қовун – 3 фоизга ошган;
  • бодринг – 10,6 фоизга ошган;
  • помидор – 18,4 фоизга ошган;
  • сабзи – 0,3 фоизга ошган;
  • картошка – 3 фоизга ошган;
  • пиёз – 10 фоизга арзонлашган.

Мавзуга оид