Вайрон бўлган Мариуполдаги ҳаёт, Донбассга келтирилган рус трамвайлари. Уруш суратлари
5 сентябр куни Владимир Путин «Россиянинг хориждаги гуманитар сиёсати» концепциясини тасдиқлади. Унинг вазифаларидан бири «рус дунёси» анъаналари ва идеалларини ҳимоя қилишдир. Бу вақтда истило остидаги Мариуполда «Единая Россия» гуманитар ёрдам тарқатмоқда, Санкт-Петербург мэрияси эса Мариуполда Александр Невскийга ҳайкал қўймоқчи. Володимир Зеленский мамлакат жануби ва шарқида учта аҳоли пункти озод этилгани ҳақида эълон қилди. Айнан қайси аҳоли пунктлари эканига аниқлик киритилмаган, аммо украинларнинг қарши ҳужумлари бир неча йўналишларда давом этаётганига ишора қилинган. Запорижжя АЭСда станцияни Украина энерготизими билан боғловчи охирги электр узатиш линиясини узиб қўйилди (бу ҳақда украинлар «Энергоатом»и хабар берган).
Мариупол
Қуйида — босиб олинган Мариупол шаҳрида август ойи охирида олинган фотосуратлар. Булар уруш даврида олинган ноёб кадрлар, бу орқали шаҳарнинг ҳолатига баҳо бериш мумкин. Кўринишидан, Мариуполда деярли фотографлар йўқ, у ерга мустақил нашрлар вакиллари киритилаётгани ҳақида маълумот йўқ.
25 август куни Петербургдаги «Победа» фонди яқин ойларда Мариуполдаги 29 объектни тиклаш режалаштирилаётгани ҳақида эълон қилди, шундан учта болалар боғчаси, учта мактаб, иккита поликлиника (болалар ва катталар учун), битта онкология корпуси, болалар хирургияси корпуси ва турар жойлар. Бундан ташқари, шаҳарда Александр Невскийга ёдгорлик ўрнатилади.