Вашингтонда ноқонуний мигрантлар оқими сабабли фавқулодда вазият режими эълон қилинди
Баҳорда Техас ва Аризона губернаторлари мамлакат раҳбарияти эътиборини чегарадаги вазиятга жалб этиш учун чегарада қўлга олинган мигрантларни автобусларда Вашингтонга жўнатишни бошлаганди.
Вашингтон мэри Мюриэл Баузер ноқонуний мигрантлар оқими сабабли АҚШ пойтахтида фавқулодда вазият режимини эълон қилди.
Шаҳар маъмуриятининг билдиришича, фавқулодда вазият режими мэрга қочқинлар ишлари бўйича бошқарма ташкил этиш ҳамда Техас ва Аризона штатларидан кўплаб мигрантлар келиши билан боғлиқ вазиятни тартибга солиш учун қўшимча маблағ ажратиш имконини беради.
Инқироз баҳорда Техас ва Аризона губернаторлари мамлакат раҳбарияти эътиборини чегарадаги вазиятга жалб этиш учун чегарада қўлга олинган мигрантларни автобусларда Вашингтонга жўнатишни бошлаганидан сўнг юзага келди.
ОАВнинг маълумот беришича, пойтахтга 9,4 мингга яқин ноқонуний мигрант жўнатилган. Шу билан бирга, уларнинг кўпчилиги Вашингтонда қолмаган, балки бошқа штатлардан бошпана топган.
Мавзуга оид
08:50 / 14.09.2024
Вашингтон ва Лондон Украинанинг Россияга зарба бериши бўйича қарорни кейинга қолдирди
18:11 / 05.09.2024
Бойсун синови: Ўзбекистон йирик техноген офатларга қанчалик тайёр?
13:23 / 05.06.2024
Остонадан Вашингтонгача – турли давлатлар пойтахтини нега ўзгартирган?
19:03 / 30.05.2024