ОТВ: Кундузги таълимда ўқийдиганларнинг контракти харажатларнинг 68 фоизини қопламоқда
Сиртқида ўқийдиганлар бор-йўғи йилига икки ойча ўқийди. Контракт пули эса 10 ой ўқийдиган кундузги бўлим талабаси билан бир хил. Бу қанчалик адолатли? Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов шу саволга жавоб берди.
Унинг қайд этишича, кундузгида тўланган контракт харажатнинг 68 фоизинигина қоплайди, сиртқи эса ўзини-ўзи (100 фоиз) қоплайди. Шу вақтгача кундузгига имтиёз сифатида қаралгани учун ҳам харажатнинг қолган қисми давлат ҳисобидан қопланади. Шу ўринда Тошқулов харажатлар нимага сарфланишини ҳам очиқлади.
“Бу ерда асосий харажат ўқитувчиларнинг ойлигига сарфланади. Келинг, мана кўрамиз, таълимнинг кечки, сиртқи ва масофавий шакллари бўйича педагогикада 7 млн 400 минг, ҳозир хусусийга борсангиз, 18 млн сўмга оляпти сиртқига, лекин ҳеч ким буни муҳокама қилаётгани йўқ. Халқаро филиалларга борсангиз ҳам 20 миллион сўмдан кам эмас сиртқиси. Давлат ҳозир бунга ҳам субсидия бериб турибди”, дейди вазир.
Таъкидланишича, ҳозирда ОТМдаги оддий ўқитувчи 7 млн, фан доктори, профессорлар эса 15 млн сўм атрофида ойлик олади. Вазирнинг айтишича, таълим сифати бўлиши учун биринчи ўринда иш ҳақи туриши лозим.
“Агар ўқитувчи 2 ой дарс ўтиб, тўлиқ “нагрузка” олган бўлса, унга шу 2 ой учун ҳақ тўланмайди. Унга 12 ойлик маош тўланади. Шу босимга яраша ишлаган бўлса, унга меҳнат таътили ва ойлик пули ҳам тўлаб берилади”, – дейди Тошқулов.
Мавзуга оид
15:25 / 08.05.2024
Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади
16:34 / 01.11.2023
Абдуқодир Тошқулов Термиз давлат университетига ректор бўлди
17:05 / 31.10.2023
Абдуқодир Тошқулов ҳам президент администрациясидан кетди
18:41 / 09.08.2023