Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ШҲТ – Ғарбга қарши тузилма эмас» — Раҳматилла Нуримбетов
Россиянинг қатор ОАВлари Самарқанд саммити олдидан Шанҳай ҳамкорлик ташкилотини гўёки Россия ва Хитойнинг НАТОга жавоби сифатида талқин қиляпти. Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича миллий координатори Раҳматилла Нуримбетов Kun.uz'га берган интервюсида Ўзбекистоннинг бу борадаги позициясини айтиб ўтди.
Фото: Kun.uz
Координаторга кўра, саммит расмий протокол доирасида бўлиб ўтади ва унинг кун тартибида геосиёсий инқироз масалалари йўқ.
«Бу ташкилотда ҳар бир масала, кун тартиби ҳам консенсус асосида шакллантирилади.
Аввало миллий координаторлар кун тартиби юзасидан ҳар бир масалани келишиб олишади. Шундан кейин кун тартиби ташқи ишлар вазирлари даражасида кўриб чиқилади. Ташқи ишлар вазирлари Тошкентда 29 июлда Самарқанд саммити кун тартибини тасдиқлашган. Унда глобал геосиёсий инқирозлар масаласи йўқ.
Албатта, давлатлар етакчилари глобал ва минтақавий масалалар бўйича фикр алмашиши мумкин. Аммо бу масала бўйича қарор лойиҳаси, ҳужжатлар, энг асосийси, Самарқанд декларациясида ҳам ҳеч қандай геосиёсий мақсадларни кўзлайдиган баёнот, чақириқлар йўқ ва бўлмайди ҳам.
Ҳа, бу бўйича ахборот фони бўлиши мумкин, бундан қочиш имконсиз, аммо яна бир марта таъкидлайман – ШҲТ Ғарбга ёки бошқа ташкилотларга қарши тузилма эмас», – деди Нуримбетов.
Эслатиб ўтамиз, Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари саммити 15-16 сентябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтади. Унда 15 та давлат раҳбари иштирок этади.
“Ўзбекистон олдинги маъмурият каби оқ ва қора ташқи сиёсатни давом эттирмоқчи эмас” — Раббимов
ШҲТнинг геосиёсий ўрни ва Ўзбекистон манфаатлари — Самарқанд саммити олдидан экспертлар билан суҳбат
Мавзуга оид
16:12 / 12.09.2022
“Самарқанд руҳи” – халқаро ҳамкорликнинг янги форматини шакллантиришда мустаҳкам пойдевор бўлиши мумкин
15:28 / 12.09.2022
ИИВ Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
11:13 / 12.09.2022
Шавкат Мирзиёев: ШҲТ айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор маконга айланиши лозим
07:50 / 12.09.2022