Ўзбекистон | 08:07 / 09.09.2022
7178
2 дақиқада ўқилади

Солиқ хизмати тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди

Фото: Fotolia

“Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа давлат солиқ хизмати органлар тизимини ислоҳ этишни давом эттириш, солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш, рақамлаштириш жараёнини тезлаштириш, тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш салмоғини кенгайтириш, ходимлар иш самарадорлигини рағбатлантириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳаси билан “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланмоқда.

Лойиҳа билан солиқ органлари асосий вазифалари, солиқ назорати, солиқ органлари ҳуқуқ ва мажбуриятлари, солиқ органлари давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ва банклар билан ҳамкорлиги, солиқ органлари мансабдор шахсларини тайинлаш, солиқ органлари мансабдор шахсларига махсус унвонлар бериш, солиқ органлари мансабдор шахслари малакасини ошириш ва жавобгарлиги белгиланмоқда.

Билдирилишича, лойиҳа қабул қилиниши билан:

  • солиқ органларида мижозларга йўналтирилган хизмат кўрсатиш усулларини жорий этиш, интизомли солиқ тўловчилар фаолиятига кўмаклашиш, солиқ мажбуриятларини амалга ошириш қулай, тушунарли ва оғир бўлмаган механизмлари яратилади;
  • солиқ маъмуриятчилиги сифат жиҳатидан ўзгартирилиши таъминланади, унинг усуллари самарадорлигини ва солиқ базасини қамраб олиш даражаси кенгаяди;
  • рақобат муҳитини ривожлантириш ва бизнес юритиш учун тенг шароитлар яратиш бўйича тадбирлар амалга оширилади;
  • солиқ органлари фаолиятини ва солиқ маъмуриятчилиги механизмларини рақамли трансформация қилиш ҳамда янги ахборот маҳсулотларини жорий этиш таъминланади.

Мавзуга оид