Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг ШҲТга раислигида барча соҳаларда 80 дан ортиқ тадбир ўтказилди
2021-2022 йилларда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига раислик Ўзбекистонга ўтиши кейинги 6 йилда амалга оширилган жадал ва очиқ ташқи сиёсат маҳсули, мантиқий давоми бўлди, деб ёзади Марказий Осиё халқаро институти директори Анвар Носиров «Дунё»га йўллаган мақоласида.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон томонидан ШҲТга раислик даврида барча ҳамкорлик соҳаларида 80 дан ортиқ тадбир ўтказилди. Бўлажак саммитда имзолаш учун 30 дан ортиқ ҳужжат тақдим этилиши режалаштирилган.
«Самарқанд саммити асосий мақсадларидан бири ШҲТ оиласини янада кенгайтириш масаласидир. Давлат раҳбарлари кенгаши доирасида ШҲТга аъзолик мақомини олиш учун Эрон мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзоланиши кутиляпти. Бу ўтган йили Эронни тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш тартибини бошлаш тўғрисидаги қарорни амалга оширишда муҳим босқич бўлади», деб ёзади у.
Бундан ташқари, ШҲТ кузатувчи ва мулоқот бўйича шерик давлатлари аъзолигини кенгайтириш тўғрисида қарор қабул қилинади. Саммитда ШҲТ ва қатор халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Яна бир қабул қилишга тайёрланаётган ҳужжат бу – Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатлари ўртасида узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани 2023-2027 йилларда амалга ошириш бўйича кенг қамровли режа.
Режа лойиҳаси ташкилот доирасида барча соҳалар бўйича амалга оширилаётган ҳамкорлик йўналишларини жалб қилган ва ҳозирги кунда 120 га яқин тадбирларни ўз ичига олган. Асосий урғу савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган.
Мавзуга оид
16:12 / 12.09.2022
“Самарқанд руҳи” – халқаро ҳамкорликнинг янги форматини шакллантиришда мустаҳкам пойдевор бўлиши мумкин
15:28 / 12.09.2022
ИИВ Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
11:13 / 12.09.2022
Шавкат Мирзиёев: ШҲТ айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор маконга айланиши лозим
07:50 / 12.09.2022