Ўзбекистон | 13:09 / 15.09.2022
14747
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 16 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Хитой ҳар томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатларни имзолади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Жинпингнинг самарали музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатлар салмоқли тўплами қабул қилинди.

Давлат раҳбарлари қўшма баёнот имзолади. Унда асосий келишувлар қайд этилган, ҳар томонлама стратегик шериклик бугунги ҳолати ва уни мустаҳкамлаш истиқболлари акс этган.

Олий даражадаги ташриф доирасида 15 та ҳужжат имзоланди. Жумладан:

  • “Яшил” тараққиёт соҳасидаги инвестициявий ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • Рақамли иқтисодиёт соҳасидаги инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида меморандум;
  • Фойдали қазилмаларни ўзлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • Қурилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • 2022-2025 йилларда маданий алмашинув дастури;
  • Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Самарқанд вилояти ва Шандун провинцияси ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;
  • Тошкент вилояти ва Чунцин мегаполиси ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;
  • Бухоро вилояти ва Юннан провинцияси ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;
  • Бухоро ва Кунмин шаҳарлари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликка доир умумий қиймати 15 млрд долларлик келишувларга эришилди ва битимлар имзоланди.

Мавзуга оид