Си Жинпинг ШҲТ саммитида кечки овқатни коронавирус чекловлари туфайли ўтказиб юборгани маълум бўлди
ХХР раиси Си Жинпинг пайшанба оқшомида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида 11 давлат раҳбарлари билан кечки овқатда қатнашмади.
Reuters агентлигининг Ўзбекистон ҳукуматидаги манбасига таяниб хабар беришича, Си Жинпинг коронавирусга қарши эҳтиёт чоралари туфайли кечки овқатни ўтказиб юборган.
Агентлик Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Россия президенти Владимир Путин каби етакчилар пайшанба куни кечқурун кечки овқатга борган чоғида олинган суратларда Хитой раҳбарининг бўлмаганига эътибор қаратди.
Reuters’нинг аниқлик киритишича, бу 69 ёшли Си Жинпингнинг COVID-19 пандемияси бошланганидан бери биринчи хорижий сафари.
Эслатиб ўтамиз, 15 сентябр куни барча таклиф этилганлар Самарқандга етиб келишди, учрашувлар бошланди. Саммитнинг биринчи куни якунида меҳмонлар учун норасмий қабул ташкил этилди.
Шавкат Мирзиёев меҳмонларни Самарқанд шаҳри сайёҳлик марказидаги «Боқий шаҳар» мажмуаси билан таништирди. Меҳмонлар миллий таомлардан ҳам тановул қилиб кўрди.
Мавзуга оид
12:44 / 17.11.2024
«Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз». Байден ва Жинпинг Перуда учрашди
08:20 / 24.10.2024
Шавкат Мирзиёев Си Жинпинг ва Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан суҳбатлар ўтказди
22:54 / 19.10.2024
Си Жинпинг Хитой армиясини урушга тайёргарликни кучайтиришга чақирди — ОАВ
21:21 / 17.10.2024