Нарендра Моди Ўзбекистонга меҳмондўстлик учун ўзбек тилида миннатдорчилик билдирди
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Twitter’даги расмий саҳифасида Ўзбекистон халқи ва раҳбариятига меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
“ШҲТ саммитида самарали икки ва кўп томонлама учрашувлар олиб бордик. Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдираман”, — деб ёзган бош вазир ҳинд, инглиз ва ўзбек тилларида.
16 сентябр куни Ҳиндистон ҳукумати раҳбари Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этди, Самарқандда президент Шавкат Мирзиёев билан икки томонлама музокаралар ўтказди.
ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидан сўнг ташкилотга бир йиллик раислик биринчи марта Ҳиндистонга ўтмоқда. Ушбу мамлакатда ШҲТ давлат раҳбарлари навбатдаги саммити бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
01:33 / 14.09.2024
Россия Модининг талабидан кейин 45 нафар Ҳиндистон фуқаросини армия сафидан бўшатди
15:43 / 12.09.2024
Ҳиндистонда сохта «шифокор» YouTube’даги видеоларга қараб ўсмирни операция қилди. Бола вафот этди
12:46 / 10.09.2024